Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Ёки: «Уни (Муҳаммад) тўқиб чиқарган», дейдиларми?! Айтинг (Эй Муҳаммад): «У ҳолда агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура келтирингизлар!»“.                                         [10:38]
Бу ерда Бақара сурасида эса мана бундай дейиляпти:


وَإِن كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِّمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُواْ بِسُورَةٍ مِّن مِّثْلِهِ

(Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг) (مِّثْلِهِ) сўзидан олдин бир (مِّن) ҳарфи зиёда қилиняпти. Бу зоида ҳарф таъкидни ифодалайди.39 Чунки Бақарадаги бу оят Юнус сурасидаги оятнинг таъкидидир. Шунинг учун кейинги оят уларнинг бу ишни ҳеч қачон қила олмасликларига узил-кесил ҳукм чиқаряпти.


فَإِن لَّمْ تَفْعَلُواْ وَلَن تَفْعَلُواْ

(Энди агар бундай қилолмасангиз, ҳаргиз қилолмайсиз ҳам). Шу билан уларга қарши қатъий ҳужжатни келтиряпти. Яъни, улуғ Қуръон ҳар қандай нуқсондан Пок Аллоҳнинг каломидирки, унинг олди ҳам, орти ҳам ботилдан холидир ва у Азиз ва Ҳамид Зот тарафидан нозил қилингандир.


Шундан сўнг Аллоҳ бу оятларнинг охирларида Ўзининг кофирлар учун жуда катта ўт, олов, мўминлар учун эса остидан анҳорлар оқиб турадиган боғлар тайёрлаб қўйганини баён қилди. Бу боғларда мўминлар ўзлари истаган мевалардан тановул қиладилар. Чиройи, хушбўйлиги ва ажойиблигида бу мевалар бир-бирига ўхшайди. Шунингдек мўминлар учун у ерда ҳар қандай гуноҳу озордан (хайз, нифос каби озорланишлардан) пок бўлган жуфтлар ҳам бор.


Кейин Аллоҳ Ўзининг содиқ мўмин бандаларига кўрсатган марҳаматини, яъни, уларни жаннатларда, барқарор неъмат ичида, мўл, сероб эзгулик ичида абадий қолдиришини айтади.

@ @ @

 

Мана шу ерда Аллоҳ Таолонинг пайғамбарларни юборгани ва уларга мўъжизалар бергани ҳақида бироз тўхталиб ўтмасак бўлмайди.

1- Аллоҳ бутун халойиқни бир ҳикмат билан яратди. Бу ҳикмат Аллоҳга бандалик қилишдир.

 

(39) Қуръони Каримда битта маънодан бошқа таъкид ҳам, зиёдалик ҳам бўлмайди. Шунинг учун Қуръонда таъкид ё зиёда бўлиб кўринган нарса, аслида маънони янада зиёда қилиш учун келади. Масалан ушбу من каби. Бу аввалги Юнус сурасидаги оятнинг таъкидидир.

 

71-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204